Сиз кўрмаган стадионлар: "BBVA Bancomer" стадиони (+ФОТО)
13 дек 2017 16:24
Янгиликлар
Сиз кўрмаган стадионлар: "BBVA Bancomer" стадиони (+ФОТО)
Ўзгача услубда қурилган, бошқа ареналардан фарқ қиладиган стадионларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.
"BBVA Bancomer" стадиони Мексиканинг Гвадалупе шаҳрида жойлашган. 2011-2015 йилларда қурилган аренада "Монтеррей" клуби уй учрашувларини ўтказади. "BBVA Bancomer" аренасининг лақаби - "El Gigante de Acero", испанчадан таржима қилганда Темир гигант маъносини беради.
Арена қурилиши учун 200 млн. доллар сарфланган. Стадион ўз бағрига 51348 мухлисни сиғдира олади. "Темир гигант"ни жаҳонда стадион қуриш бўйича етакчи ҳисобланган Populos ва VFO архитектура компаниялари яратган.




Арена ичида люкс ресторан ва барлар мавжуд. Стадион аторфининг 3дан 1 қисми яшил ҳудудга айлантирилган. Ушбу яшил зоналар ёмғир сувини йиғиб олади ва иссиқ бўлган кунларда ўсимликларга сепилади.
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар