Сиссе: “Мбаппени “Ливерпуль” формасида кўрмоқдаман”
07 фев 2021 21:25
Янгиликлар
Сиссе: “Мбаппени “Ливерпуль” формасида кўрмоқдаман”
Франциялик собиқ форвард Жибриль Сиссе ПСЖ аъзоси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
“Менимча, Мбаппе айни дам дунёнинг энг яхши футболчиси. Уни “Ливерпуль” формасида тасаввур қилмоқдаман. Ҳа, бу жуда катта пул, аммо Килиан ушбу маблағга лойиқ деб ўйлайман.
У Клоппга мос келадими? Ҳа, албатта. Биринчидан, у жуда ақлли, жамоавий ўйинчи ҳисобланади, шу сабабдан у турли позицияларда ўйнашга қодир. Килиан Салоҳ ва Мане даражаси билан тенглаша олади. Агарда Фирмино ҳам клубда қолса, унда бу жамоа ақлбовар қилмас даражада бўлади, жаҳондаги энг яхшиси. Мен эса шунчаки орзу қилиб, Мбаппени “Ливерпуль”да кўрмоқчиман”, дейди Сиссе.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар