UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  32 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди"

Кеча "Машъал" Олий лигада 4-тур доирасида "Олмалиқ"қа қарши ўйинни ўтказди.
3:1 ҳисобида "газчилар" ғалабаси билан якунланган ўйиннинг бошланғич таркибида узоқ танаффусдан сўнг Сирож Ҳамроев тушди. Қишги йиғинда жароҳат олган ҳимоячи учун бу ўйин мавсумдаги биринчи расмий ўйин бўлди. Ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик.

"Қишги йиғин давомида жароҳат олганим боис орада кўп вақт танаффусдан сўнг бугун яна сафга қайтдим. Мавсумдаги биринчи ўйинимда кўнглим тўлди. Жисмоний ҳолатимда ҳали кичик муаммолар бўлса ҳам,  буни тез орада тўла тиклаб оламан деб умид қиламан. Кейинги ўйинларда тўла куч билан ҳаракат қилишим керак.  Кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг ўйинга тайёрлаган тактикаси натижа олиб келди дея оламан" , - дейди ўйин ҳақида футболчи.

- Олдинда жамоани қийин ўйинлар кутиб турибди. "Нефтчи" билан ўйин борасида фикрларингиз қандай?


"Нефтчи" мағлубиятсиз келмоқда. Шуни ўзи ҳам рақиб кучини англатади. Майдонга тушгандан сўнг рақибни очкоси, турнирдаги ўрнига қарашни маъқул кўрмайман. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда ғалаба учун ҳаракат қилсак мақсадимизга етамиз.  

- Кеча бўлиб ўтган учрашувда пенальти ишладингиз  ва битта голга пас бердингиз. Бу ҳимоячи учун яхши кўрсаткич бўлса керак?

Асосийси жамоамиз ғалаба қозонди. Жарима майдончаси ичида зарбани йўлладим деб ўйлаган эдим. Симуляцияни ўйлаганим ҳам йўқ. Бош ҳакам яқин бўлгани боис бу вазиятни тўғри баҳолай олди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз ўзимизга ҳам ёқди.

- Бу йил олдингизга қўйган мақсадлар қандай ?

Биринчи навбатда жамоамиз билан кучли тўртликка киришни мақсад қилганмиз. Кейинги мавсум ОЧЛ учун бериладиган йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Бунинг учун кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатиб , натижага эришишимиз керак. Ундан ташқари ўзим энг яхши ўйинларим билан  Ўзбекистон миллий терма жамоасига киришни истайман. Олдимга қўйган энг катта мақсадларимдан бири ҳам шудир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика