UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0 08:11«Нефтчи» халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  0 07:45Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади  7 07:35Ўртоқлик ўйини. Польша - Туркия 2:1  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Исландия 4:0  0 06:083та гол, жанжал, қизил карточка. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0 01:10Польша терма жамоасининг икки ҳужумчиси ўйин вақтида жароҳат олди  0 00:21ЖЧ-2026 саралаши. Миср меҳмонда дуранг ўйнади, Нигерия мағлубиятга учради  0 23:47Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"  20 23:40Тимур Кападзе: "Абдуманнонов позициясида ундан яхшироқ футболчилар бор"  23 22:44"Ювентус" посбони "Ал Насср" таклифини қабул қилди  11 22:28Евро-2024да асосий фавортилар кимлар?  15

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти" Янгиликлар

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Хакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти. Ўтган турда "Металлург" билан ўйнагандик. Бугун "Нефтчи"га қарши майдонга чиқдик. Фарғона клубига қарши ўйинда гол уришга ҳам эришдик, йигитларда ўзига бўлган ишонч кайфияти шаклланиб бораяпти. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Суперлига жамоаларига қарши ўйинлар жамоа учун қанчалик тажриба бўлади?

- Катта тажриба олаяпмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда жамоа тобланади. Бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. Эндиликда чемпионат ўйинларида биз ўйлаган тактикалар бемалол амалга ошади, анчайин тажриба тўпладик.

- Бекзод Толибжонов ўйин қайдномасига киритилмаётганига сабаб нима?

- Бекзод Толибжонов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг 4 та ўйинга четлатилганди. Бугунги ўйин у учун дисквалификациядаги охиргиси бўлди. Навбатдаги турдан бошлаб бизга ёрдам бера олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 апр 22:11:58
VAHA_UTD
тепада 1-4 ёзгансизлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика