Сидоров «Қўқон-1912» лагерини тарк этди
02 фев 2020 10:30
Янгиликлар
Сидоров «Қўқон-1912» лагерини тарк этди
Қўқонликлар янги мавсумга айни дамда Фарғонада тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа сафида кун-ора ўзгаришлар кузатилаётганини айтиш лозим.
Олинган маълумотларга кўра, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 25 ёшли ҳужумчи Андрей Сидоров билан хайрлашишга қарор қилган. Хуқуқий жихатдан «Пахтакор» футболчиси ҳисобланадиган Сидоров ўтган мавсум айнан Ашурматовнинг таклифига биноан «Бухоро»га бориб, ўйнаганди. Сидоров у ерда 7та ўйин (383 дақиқа) ўтказиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйганди.
Маълумот учун, қўқонликлар сафида ҳозир Отабек Ҳайдаров, Зоҳид Абдуллаев, Шохназар Норбеков ва Ҳамидулло Абдуҳамидов сингари ҳужумчилар бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар