UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  1 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:50Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи: Филиппин – Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  3 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  0 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  6 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2

Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти" Янгиликлар

Шухрат Файзиев: "Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти"

“Бухоро”-“Қизилқум” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси Шухрат Файзиев иштирок этди.
-Учрашувда мағлуб бўлишимизни умуман кутмагандик. Тенг кечган учрашувда мағлуб бўлдик. Тезкор голдан сўнг футболчиларимиз гол ўтказиб юборишдан чўчишди ва кўпроқ ҳимояга эътибор қарата бошлашди натижада саросималик вужудга келди ва охир-оқибат бу учун жазоландик.

Жамоа ҳарчанд чиройли ўйин намоиш этмасин, лекин футболда натижа муҳим роль ўйнайди. Чиройли ўйнаб ютқазишдан кўра, чиройли ўйнамай ғалаба қозониш яхшироқ. Бизда буларнинг акси бўлиб турибти.

Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти. Мана бугунги рақибларимиз менга жуда ёқди. Футболчилар худди жанг майдонига чиққандай, ҳақиқий жангчилардай ўйнашди ва характер эвазига ғалабани илиб кетишди.

-Жамоада умуман номинал ҳужумчи қолмади. Тожиев масаласи нима бўлди? Нега шу даражага олиб келинди?

-Тожиевга жавоб берилди. Селекция масаласида мен ҳеч нарса дея олмайман. Селекция билан шуғулланадиганлар бу саволизга жавоб беришлари мумкин. Энди ҳужум чизиғида бор умидимиз Жамол Убайдуллаевга қаратилган. Ҳозир у ҳужум чизиғида ўйнаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика