UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  19 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..." Янгиликлар

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..."

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ғалаба билан тарбиклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

— Авваламбор ассалому алейкум, ғалаба билан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларини табриклайман. Кўрганингиздек оғир ўйин бўлди. Бу ЖЧ саралаши доирасидаги биринчи ўйин эди ва майдон муаммоси бор эди. Бундай жойда футбол ўйнаш оғирроқ ва футболчиларнинг соғлиги учун хавфли. Нима бўлган тақдирда ҳам уч очко учун боргандик ва ғалабани қўлган киритганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб олдимизда турган Эронга қарши жиддий ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.


— Футболчи сифатида сиз учун табиий ва сунъий майдоннинг фарқлари нимада?

— Сунъий майдонда чим бетоннинг устига ётқизилади. Масалан, Америкадаги майдонда ўйнаса бўларди, сабаби унда резина бор эди. Кечагида эса бу нарса йўқ. Бундай майдонда тез югура олмайсиз ва югурсангиз ҳам ўзингизни тўхтатишингиз қийин. Футболчи доим табиий майдонда ўйнаб юргандан сўнг бундай жойда ўйнаса жуда оғир бўлади. Бу боғламлар, бўғимлар ва белларга қийинчилик туғдиради. Бундай майдонда тўп юрмайди ва пас берган жойингизга етиб бормайди. Мексика билан ўйнадик, аммо у сунъий майдонни ярмини табиий деса ҳам бўлади. Шунингдек, унга сув қуйилган ва бу тўпнинг ҳаракатланишига ёрдам беради, кечагида эса сув ҳам қўйилмаган. Майдондаги тешиклар ҳеч нарса эмас, унинг қаттиқлиги энг катта салбий тарафи эди.


— Эронга қарши тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?

— Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб организмимизни тиклаш бўйича иш олиб борамиз. Эрта ва индин кунидан эса жиддий тарзда тайёргарликни бошлаймиз. Ўзингиз айтганингиздек, Эрон жисмоний жиҳатдан кучли ва ўйинга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Уйдаги ўйин, саралаш баҳси, бир сўз билан айтганда жуда муҳим беллашув. Ҳамма йигитлар тушуниб турибди ва мухлисларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади деб ўйлайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика