UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган? Янгиликлар

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида "Олимпик" ва U-23 терма жамоамиз посбони Шукрон Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

— Шукрон, 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўзингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Ортда қолган мавсумда ижобий ва салбий лаҳзаларни бошдан ўтказдик. Йил жуда қийин ўтди, деса ҳам бўлади. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан нолимайман. Қанақа бўлмасин, ҳаётимизда рўй берган воқеалар аллақачон тарихга айланди, энди бор эътиборни янги мавсумга қаратиш керак. Шунингдек, ўзимни кўрсатишим учун имконият бераётган мураббийларимизга катта миннатдорчилик билдираман.

— Фужайрада кайфият қанақа?

— Жамоамизда дўстона ва самимий муҳит шаклланганини биласиз. Ҳамма ишлаяпти. Яқинлашаётган 2та ўртоқлик ўйинида заиф томонларимизни кўриб олишимиз, шу орқали кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Бунақа баҳслар шу жиҳати билан жуда муҳим.

— Дарвозабонлар билан ким ишлаяпти?

— Биз билан ҳалиям тажрибали мутахассис Анвар Рашидов шуғулланяптилар. 

— Кўпинча футбол ўйнолмайдиган болалар дарвозага қўйилади. Сизда ҳам шунақа бўлганми?

— Йўқ. Аввало, дадам ҳам дарвозабон эканликларини айтишим керак. Улар "Inter sport 40+" жамоасида ўйнайдилар. Биласиз, кўплаб футбол юлдузлари фаолиятини якунлаганидан кейин фахрийлар турнирларида қатнашиб юради. Мен болалигимда шунақа ўйинлардан бирини томоша қилган эдим. Отам 5 пенальтидан  3тасини бартараф қилганлар. Ўша лаҳзада профессионал дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. Оталар ҳар доим ўз фарзандлари учун қаҳрамон бўлишади...

— "Олимпик"даги барча футболчиларга ҳозир яхши таклифлар бор. Шукрон Йўлдошев 2023 йил жамоада қоладими?

— Йўқ, мен "Олимпик"да қолишга қарор қилганлардан бириман.

— Шукрон, суҳбат учун раҳмат! 2023 йилда катта омад тилаймиз.

— Таклиф учун раҳмат! Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларимизга янги мавсумга яхши, энг муҳими, жароҳатларсиз тайёрланишни тилайман.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика