UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Шуҳратбек Ўринбоев "Андижон" клуби бош директори этиб тайинланди Янгиликлар

Шуҳратбек Ўринбоев "Андижон" клуби бош директори этиб тайинланди

Бундан бир неча соат олдин “Андижон” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

 2013 йилдан буён “Андижон” жамоаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган Александр Шапран ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Шуҳратбек Толибжонович Ўринбоев “Андижон” футбол клуби бош директори этиб тайинланди.

Бугун кун ярмида “Андижон” футбол клуби қароргоҳининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Андижон вилоят ҳокимлигининг ташқи ишлар назорат-тафтиш бўлими бошлиғи Шавкатбек Нишонов иштирок этиб, мураббий ва футболчиларга Шуҳратбек Ўринбоевни “Андижон” клубининг янги ижрочи директори сифатида таништирди. 

Андижон вилояти ҳокимияти Ўринбоевга “Андижон” клубида соғлом муҳит ва барқарор жамоа шакллантиришига ишонч билдирди. Йиғилишда сўз олган Шуҳратбек Толибжонович Андижон вилояти ҳокими томонидан билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаб, “Андижон”да яхши жамоа шакллантиришини маълум қилди. Йиғилишда шунингдек, жамоа бош мураббийи вазифасини бажараётган Ориф Маматказин ҳам сўз олиб, Шуҳратбек Ўринбоев билан бирга аввал ҳам бирга яхши фаолият олиб борганини айтиб ўтди.

Футболчилардан Азиз Ибрагимов сўз олиб, “Андижон” учун ҳаммаси тугамаганлигини ва олий лигада қолиш имконияти борлигини айтиб, бунинг учун тушкунликка тушмасдан охиригача курашишлари айтди.  

Шуни айтиб ўтиш керакки, Шуҳратбек Ўринбоев учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Бу инсон 2004-2008 йиллар давомида “Андижон” клубида фаолият кўрсатган. Мухлислар яхши билишса керак, 2005 йили Ўринбоев жамоа раиси бўлиб ишлаган дастлабки мавсумда “Андижон” биринчи лигада муваффақиятли қатнашиб кучлилар сафига қайтган. 

Шунингдек, 2006 ва 2007 йилларда Ўринбоев раҳбарлигида жамоамиз олий лигада ёмон натижа кўрсатмаган. Маълум муддатли танаффусдан сўнг Шуҳратбек Ўринбоев яна “Андижон” жамоасида фаолиятини бошлади. Ўринбоевнинг “Андижон”даги бу сафарги фаолияти ҳам муваффақиятли чиқишига ишонамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика