UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  14 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

Шуҳрат Тошпўлатов: "Станоевич май ойи охирида сафга қайтади" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Станоевич май ойи охирида сафга қайтади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун энг муҳими бизга ғалаба зарур эди. Ўйин сифати кўнгилдагидек бўлмади, бироқ якунда ғалабага эришдик. Муддатидан аввал навбатдаги босқичга чиқдик. "Сурхон" бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Рақиб яхши ҳимояланди. Яратилган вазиятлардан бирида 11 метрлик жарима зарбасига эга бўлдик ва гол урдик. Ғалабадан албатта хурсандмиз.

- Бу йилги мақсадлар қандай?

- Ҳар йили мақсад бизда юқори. Ҳам ички чемпионатда, ҳам Ўзбекистон кубоги ўйинларда. Мусобақалар биз учун биринчи ёки иккинчи даражали ҳисобланмайди. Ҳар бир ўйинда максимал натижа учун майдонга чиқамиз.

- Биринчи бўлимда айрим футбролчиларга дам берилди. Бу "Навбаҳор" билан ўйинга куч сақлаш учунми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Биз бугун ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларга ҳам имконият бердик.

- Марко Станоевич қачон сафга қайтади?

- У билан ўзим гаплашганим. Билишимча, май ойи охирида сафга қайтади.

- Муҳаммаджон Раҳимов ўз имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Биз ҳар бир футболчига имкон бераяпмиз. Раҳимов ҳам олдинда ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд эта олади.

- Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганининг сабаби нима?

- Унда жароҳат йўқ. Бугун унга дам олиш учун имкон бердик.

- Биринчи бўлимлар зерикарли ўтаяпти. Иккинчи бўлимдаги фаоллик бу танланган режами?

- "Насаф" доим ҳужумкор ўйин намойиш этган. Ҳозир шу услуб иш бераётган бўлса, демак тўғри бўлаяпти.

- Иккинчи бўлимда бирданига 4 та ўзгариш. Бунга нима сабаб бўлди?

- Ўзгартирилган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Бугун бизга ғалаба зарур эди.

- "Навбаҳор" билан ўйинлардаги салбий натижаларга 7-май куни чек қўйиладими?

- Биз томонимиздан барча ҳаракатни амалга оширамиз. Ҳаммаси Аллоҳдан, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика