UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз" Янгиликлар

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Зомин" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Шуҳрат Садриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шуҳрат, "Бухоро" билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз? Сафарда, кучли рақиб майдонига дуранг қайд этилишини ижобий баҳоласа бўладими?

- Авваламбор, барчага ассалому алайкум. "Бухоро" билан ўйинда қайд этилган натижани албатта, ижобий баҳоласа арзийди. Сабаби биз бугун Суперлигада ҳам ўзига яраша ном қозона олган кучли рақиб билан ўйнадик. Бу жамоа билан сафардаги дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. "Зомин" асосан ёш футболчилардан шаклланган жамоа. Таркибга эътибор берилса, 90-95 фоиз ўтган мавсум Биринчи лигада жамоамизни Про-лигага олиб чиққан футболчилар ўйнамоқда.

- Клуб раҳбарияти жорий мавсумда жамоа олдига қандай вазифаларни қўйган?

- Мавсум бошида клуб раҳбарияти биз билан учрашиб юқори ўринлар учун кураша олишимизга ишонч билдиришди. Мураббийлар штабига Тошкентнинг "Обод" жамоасидаги фаолияти билан яхши таниш бўлган ёш мураббий Бобур Зуҳридинов ҳам келиб қўшилди. Ҳозирда у жамоа бош мураббийи Асқар Умаровга яқиндан ёрдам бермоқда. Клуб раҳбарияти навбатдаги мавсумларда Суперлига йўлланмасини жамоа олдига вазифа сифатида қўйилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ҳозирда клуб инфратузилмаси ажойиб холатга келтирилган ва бу жараён давом этмоқда. 

- Аввалги турларда "Зомин" қайд этган натижалар ҳақида қандай фикрдасиз? Масалан 1-турдаги очилиш ўйинида "Андижон" билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди...

- Очилиш ўйинида "Андижон" билан ўйиндаги 0:0 ҳисобини кўпчилик тасодиф дея баҳолади. Аслида натижа ўз-ўзидан келмайди, барчасининг остида машаққат, меҳнат ётади. "Андижон" яхши шаклланган жамоа. Ҳозирда жамоани тажрибали мутахассис Виктор Кумиков бошқармоқда. "Машъал" билан ўйинда ютқаздик, "Шўртан"ни мағлуб эта олдик. Ишлашда давом этамиз.

- Сиз жамоада сардорлик вазифасини ҳам бажараяпсиз. Айтингчи, бу футболчига қандай масъулиятларни юклайди?

- "Зомин"да сардор Элдор Каримов ҳисобланади. У майдонга туша олмаган ўйинларда жамоа бош мураббийи танловига кўра, бу масъулият менинг зиммамга тушмоқда. Албатта, жамоа сардорига бир қатор масъулиятли вазифалар юкланади. 

- Навбатдаги турда Яйпаннинг "Турон" клубига қарши майдонга чиқасизлар. Ушбу ўйин олдидан нималарни айтган бўлардингиз?

- "Турон" билан ўйинга эртадан жиддий тайёргарликка киришамиз. Ушбу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Кузатиб бораяпмиз, "Зомин"ни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар стадионга мунтазам ташриф буюришади. Жорий мавсумда уларга қандай натижаларни ваъда қилган бўлардингиз?

- Жамоамиз мухлисларидан ҳамиша миннатдормиз. Улар хатто ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашмоқда. "Зомин" ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика