UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди" Янгиликлар

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди"

Табиийки кеча терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини бой берганидан сўнг, барча юртдошларимиз тушкун кайфиятда.
Нима ҳам қила олардик, нуфузи бўйича биринчи  ўринда турадиган мусобақага чиқиш учун энди яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Унга қадар Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиб борамиз. Иордания билан ўтган баҳсдан сўнг, миллий терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Шуҳрат Раҳмонқулов ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Минг афсуслар бўлсинки, кеча ўз майдонимизда жуда ҳам аламли мағлубиятга учрадик. Бундай бўлишини очиғи, ҳеч ким кутмаганди. Иордания билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб келган йигитларимиз ҳам ўз майдонимизда рақибни мағлубиятга учратишига тўлиқ ишониб юборди. Айниқса учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг, футболчиларимиз ўзларига ортиқча ишониб юборишгандек туюлди. Гарчи биринчи бўлиб тўп киритган бўлсакда, вакилларимиз яна олдинга ўтиб, тўп киритиш ўрнига ҳимояга ўтиб олди. Учрашув ҳақида ҳамма ўз фикрларини билдириб ўтмоқда, мен ҳам шу ўринда шахсий фикрларимни айтадиган бўлсам, кечаги ўйинни дастлабки дақиқалардан, иккита номинал ҳужумчи билан бошлашимиз керак эди. Ёки биринчи бўлимда олдинги чизиқда ҳаракат қилган Насимовни танаффусда Бақоевга алмаштирилса фойдали бўлармиди... Хуллас йигитларимиз танаффусга камида 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганида кўнгил тўқ бўларди.

- Мағлубиятдан кейин ҳамма турли хил фикрларни илгари суряпти. Энди ортиқча гапиришни фойдаси йўқ. Муҳими йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишдир. Кеча футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини бериб ўйнашди.

- Футболчиларимизда жисмони тайёргарликнинг пастлиги кўзга ташланиб қолди. Айниқса етакчи ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек таассурот уйғотди. Иордания футболчиларида, ғалаба қозониш истаги кучлилик қилди. Шунинг учун улар ўйин охирига қадар, бор кучларини бериб ўйнашди. Тўпни ушлаб, қисқа паслар билан йигитларимизни чалғитишга уринишди.

- Мағлубиятдан кейин кимнидир айбдор сифатида кўрсатиш қийин. Аввало ўйин дискини қайтадан кўриб чиқиш керак ва шундагина тайинли гап айтса бўлади.

- Терма жамоага янги қон керак деганда, таркибни ёшартириш тушунилади. Албатта бизда истеъдодли футболчилар талайгина, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Иван Нагаев... Энди ушбу ўйинчиларни тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун терма жамоа таркибини бутунлай ёшартириб юбориш ҳам ярамайди. Ёшлар билан бир қаторда тажрибали ўйинчилар ҳам керак.

Жаҳонгир МИРЗО суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика