UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  2 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Сабаби, рақиб Ўзбекистон чемпиони. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга раҳмат дедим. Қаердадир хато қилдик, айниқса пенальтида, лекин натижа беллашувга мос бўлмади. Назаримда энг камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо ҳозир буни гапиришдан фойда йўқ.

Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқади. Давралар оралиғида ўйинчи ололмадик, аксинча икки нафар футболчи жамоамизни тарк этди. Бу ачинарли ҳол. Бироқ биз қараб ўтирмадик. Академиядан ёшларни таркибга жалб қилдик. Шу тартибда ишлаяпмиз.

Ҳужумдаги муаммолар бўйича курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаётган ҳолатлар ҳам бўляпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишяпти, катта-катта ваъдалар бериб чалғитишяпти. Бу яхши эмас.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика