UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  2 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Шуҳрат Мақсудов: "Фарруҳ Икромовнинг жароҳати билан боғлиқ харажатларни ЎФА қоплади" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Фарруҳ Икромовнинг жароҳати билан боғлиқ харажатларни ЎФА қоплади"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун оғир ва қийин ўйин бўлишини аввалги турдан кейин тушуниб етгандим. Чунки "Насаф"га қарши баҳсдан сўнг 3 та асосий футболчимиз қатнаша олмаслиги аниқ бўлди. Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олди. Шунингдек, айнан 3 та сариқ карточкаси бор футболчиларимизга сариқ карточка беришди. Таркибга кўп ёш футболчиларни жалб қилишга мажбур бўлдик. Мен ёшларга имконият беришни яхши кўраман. Футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Иродали ўйин кўрсатишди. Голли вазиятни қайта кўришим керак. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Лекин телевизорда кўрганлар телефон қилиб айтишди. Ўша вазиятда қайтанга бизнинг футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатилган экан. Ҳакамларни гапиришга ҳаққим йўқ, чунки назоратчи эмасман. Инсоф берсин, дейишдан бошқа чорам йўқ", – дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Нурилло Тўхтасиновнинг аҳволи қандай? Мажбурий ўзгариш ўйинга қай даражада таъсир қилди? 

- Учрашув бошидан беш нафар асосий футболчилармизсиз ўйнадик. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Эртага тиббий кўрикдан сўнг ҳаммаси аниқлашади. Жароҳатланган ўйинчилариримиз кўпайиб кетди. Олдиндаги танаффусда тикланиб олишади, деб ўйлайман. 

- Фарруҳ Икромов яқинда жарроҳлик амалиётини ўтади. Унинг харажатларини клуб бўйнига олдими ёки ЎФА? 

- Яхши савол бердингиз. Фурсатдан фойдаланиб, ЎФА раҳбарларига катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу нарсани эътиборсиз қолдиришмади. Ҳаттоки бош мураббий Сречко Катанец ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳол-аҳвол сўрагани унинг уйига боришди. Клубдагилар, қолаверса, ўзим ҳам ҳар куни у билан алоқадаман. Бу харажатларнинг барчасини ЎФА кўтарди. Эътибор дегани, шундай бўлади. Барибир футболчининг фаолияти қисқа. Бундай эътибор бўлиб турса, футболчи кўчада қолмайди. 

- Турнир жадвалида 2-3-ўринлар учун рақобат кескин кечяпти. "Бунёдкор"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу – футбол. Билиб бўлмайди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар билганимда, ҳозир асабийлашмасдан, хотиржам ўтирган бўлардим. Худо билади ҳаммасини. 

- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйганми?

- Худога шукур, раҳбарият барчасини тушуниб турибди. Босим бўлаётгани йўқ. Бироқ "Бунёдкор"нинг ўз номи бор. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва имкон қадар совриндорлар қаторига кириш. Худо хоҳласа, мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатамиз. Натижа эса охирида билинади. Айни пайтда барча жамоалар очко учун курашишмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика