UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  0 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  13 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  3 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ! Янгиликлар

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ!

«Аждарлар» матбуот хизмати жамоа президенти Шуҳрат Аслановнинг мавсум тугаши муносабати билан «Насаф» ҳамда «Севинч» футболчиларига йўллаган ташаккурномасини эълон қилди:

2022 йилги футбол мавсуми Қашқадарё футболи учун унутилмас ва ғалабали онларга бой бўлди.

Мавсум бошида севимли жамоамиз «Насаф» ОЧЛ плей-офф босқичида Абу Даби жамоаси «Банияс»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Саудия Арабистони мезбонлик қилган гуруҳ босқичи учрашувларида ҳам «аждарлар» юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Осиёнинг номдор жамоалари «Ал Садд» (Қатар), «Ал Фаисалий» (Саудия Арабистони), «Ал Веҳдат» (Иордания) жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатиб, жамоа ўз тарихида биринчи бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Жамоамизнинг халқаро ареналарда кўрсатган ажойиб ўйинлари натижасида Ўзбекистон жамоалари 2023-2024 йилларда 2+2 кўринишда квотага эга бўлди.

Халқаро майдонда муносиб иштирок этган йигитларимиз Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида ҳам барчамизни қувонтиришди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида севимли жамоамиз «Навбаҳор» жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 ОЧЛ да гуруҳ босқичини кафолатлади. Жамоа Суперлиганинг сўнгги туригача чемпионлик учун курашди ва якунда ўн биринчи бор бронза медалларига эга чиқди.

Сречко Катанес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам «Насаф» жамоасининг 8 нафар футболчиси таклиф қилинди. Таклиф этилганлар орасида яна 2 нафар «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчилари борлиги бизни қувонтиради. Бундан ташқари бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларга ҳам «Насаф» ва «Севинч» тарбияланувчилари жалб этилмоқда. Шунинг ўзи ҳам биз тўғри йўлда эканлигимиздан далолатдир.

«Севинч» аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз «тахт»ига қайтди. Қизларимиз аёллар чемпионатида чемпионликни ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, олтин «дубл» қайд этишди. Улар ҳам кейинги мавсумда аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этадиган бўлишди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги катта футбол мусобақаларидаги тўртта кубокнинг учтаси Қаршига келтирилди. Бу вилоятимиз футболи учун катта ютуқ дейиш мумкин.

Қўлга киритилган ютуқлар учун «Насаф ҳамда «Севинч» жамоалари мураббийлари ва футболчиларига, бу улкан ғалабаларни қўлга киритишда амалий ёрдам берган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекнефгаз» АЖ раҳбариятига ўз ташаккуримни изҳор этаман.

Ишонаманки, биз биргаликда бунданда юқори натижаларга эришамиз. Биз янги мавсумда янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз «Насаф»миз. «Насаф»га эса ўхшаши йўқ!

Шухрат Асланов, «Насаф» футбол клуби президенти

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика