UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  87 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Шота Арвеладзени табриклаймиз! Янгиликлар

Шота Арвеладзени табриклаймиз!

Бугун "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе 46 ёшни қарши олмоқда.

Жамоамиз бош мураббийи футболчилик фаолиятида жуда машҳур бўлганини таъкидлай оламиз. У «Мартве» (Грузия), «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «Аякс» (Голландия), «Рейнжерс» (Шотландия), «АЗ» (Голландия) ва «Леванте» (Испания) клубларида ўйнаган.

Шота Юстинович Грузия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар саналади - 26 гол муаллифига айланган. 11-рақамли либос Грузия ФФ қарори билан умрбод унга берилган.

Фаолиятида 610 учрашувда майдонга тушган Шота Арвеладзе 383 тўп киритган.

Шота Арвеладзе 2017 йилнинг июнь ойида "Пахтакор" бош мураббийига айланган. Мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Шота Арвеладзенинг совринлари:
- "Аякс" таркибида Голландия чемпиони (1997/98) ва Голландия Кубоги соҳиби (1997/98 ва 1998/99);
- "Рейнжерс" таркибида Шотландия чемпиони (2002/03 ва 2004/05) ва Шотландия Кубоги соҳиби (2001/02 ва 2002/03).
- Грузиянинг энг яхши футболчиси (1994, 1998 ва 2007)
- Туркия чемпионати тўпурари (1995/96).

Шунингдек, бугун Шотанинг эгизаги Арчил Арвеладзенинг ҳам туғилган куни. У «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «НАК Бреда» (Голландия), «Кёльн» (Германия), «Локомотив» (Тбилиси) клубларида ўйнаган. Грузия терма жамоаси сафида 8 йил мобайнида майдонга тушган.

"Пахтакор" футбол клуби Шота ва Арчил Арвеладзени туғилган куни билан табриклайди. Уларга узоқ умр, саломатлик, ҳаёти ва фаолиятида янги зафарлар тилаб қолади!

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика