UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  5 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Шота Арвеладзе: "Танаффус даврида ишга профессионал қараш лозим" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Танаффус даврида ишга профессионал қараш лозим"

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" бош мураббийи юзага келган танаффус ҳамда чемпионатнинг янги формати хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Терма жамоалар ҳафтаси ҳамиша қийин. Бу даврда жамоа бир неча қисмга бўлинади. Кимдир дам олишга имкон бор деб ўйлайди ва бу вақтда тинчланади. Аслида қийин тайёргарлик кетади.


Барча футболчилар терма жамоалар сафидан жароҳатсиз қайтишди. Олимпия ва миллий терма жамоа таркибига чақирилганлар ўзларини яхши тарафдан кўрсатишди. Мураббийлар уларнинг барчасига ўйнаш имкониятини туҳфа этишди.


Чемпионат ўйинига тайёрланиш учун олдимизда икки кун вақт бўлади. Учиш, иқлим ва вақт тафовути жамоага қийинчилик туғдиради. Аммо биз профессионаллармиз ва бўлажак ўйинга масъулият билан ёндошиш кераклигини тўғри тушунамиз. 

Янги формат туфайли ўткинчи ўйинлар энди бўлмайди. Ҳозир жамоалар ҳар бир беллашувда бор кучи билан курашмоқда.

Мухлислар стадионларга кўпроқ келишни бошлашди. Бу эса футболчиларга икки карра иштиёқ бағишлайди, - деб таъкидлади Шота Юстинович.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика