UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  16 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Шота Арвеладзе Сидиқов нега асосий таркибга кирмаётгани сабабини айтди Янгиликлар

Шота Арвеладзе Сидиқов нега асосий таркибга кирмаётгани сабабини айтди

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Узоқ танаффусдан сўнг яна аввалги ҳолатга қайтиш учун ишлашга тўғри келади. Рақибни ҳам, уларнинг мураббийини таъкидлаб ўтишни истардим. "Бунёдкор" билан доим ўйинлар қизиқ кечади. Стадионга келган мухлислар ҳам илиқ муҳит ҳосил қилишди.

- Рақиб ўйинларини кузатдик. Чемпионатда бир баҳс ўтказишди. Мураббий тўпни назорат қиладиган ўйинни хуш кўради. Бу жиҳатларни билардик. Биз иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик ва ғалаба тўпини киритдик.

- Черанни ҳужумга ўтказдим? Бу синовдан ўтган нарса. Албатта Сергеев ҳам формада, ўтган турда гол урди, аммо шундай қарор қабул қилдик ва шукурки бу ўз самарасини берди.

- Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнай олмадик. Айнан шу ўйинга мослашиб тайёрлангандик. Алмаштиришлар ҳам фақат шу учрашув режаси асосида юзага келди.



- Биз ҳаводан унчалик кўп ўйнамаймиз, кўпроқ ердан ўйнашга интиламиз. Биринчи гол шундай ҳолатда рўй берди. Ҳавода эса Бикмаев, Черан ва Сергеев ўйнай олади. Аммо биз ердан узатмаларни амалга оширамиз. Голда кимдир хато қилади. Биз ҳам бурчак зарбасидан сўнг гол ўтказдик.

- Симич терма жамоадан кичик жароҳат билан қайтди. Аъзамов оғриқ ҳис қилаётгани сабабли уни захирада қолдирдик. Улар "Насаф" билан ўйинга тайёр ҳолатда бўлишади.

- Сидиқов нега асосий таркибга кирмаяпти? Чунки у Осиё Кубогидан сўнг 2 ой ҳеч қайси жамоа билан машғулот ўтказмади. У фақат тренажер залида шуғулланди. Чемпионатда атига 2та ўйин ўтди холос.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика