UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  12 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  3 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  10

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" характер кўрсатди, Хави эса мастер, футбол афсонаси"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе устози иштирок этди.

"Ажойиб футбол кечаси бўлди, минглаб мухлислар, ажойиб об-ҳаво. Биз футболни яхши кўрадиган жамоага қарши ўйнадик. Шундай жамоага қарши ўйнаш доим ажойиб. Ўйлашимча биз ҳам класс намойиш этдик. Юқори савияда ўйнай олишимизга ишониш керак.
Бугун биз характер ҳам намойиш қилдик. Икки марта ҳисобда ортда қолиб ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитлар тезкор ўйин намойиш этишди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди.

Ҳа, рақиб сафида жаҳон юлдузлари ўйнашди. Аммо улар билан тенгма-тенг ўйнашимизга ўзимиз ишонишимиз керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш лозим. Ўзбек халқи очиқ ва ҳужумкор ўйинни яхши кўради. Бу бизнинг услубимиз ва кўплаб ҳужум қилиб ғалаба қозонишимиз керак.



Албатта тезкор гол ўтказганимиз доим таъсир қилади. Хави мастер, футбол афсонаси. Унга ярим метр бўш жой қолдирсангиз етарли эканини кўрдик.

Элдор Суюновнинг жароҳати тузалди. Шифокорлар уни имкон қадар тез тайёрлашга ҳаракат қилишди. У ёшлар лигасида учта ўйинда майдонга тушди ва биз билан бирга машғулотларда ишламоқда. Суюнов ўйин ритмига кириб олиши керак. Ўтказиб юборилган голларда эса Қуввтовни айбламаган бўлардим. Хави Касильяс ва бошқа кучли дарвозабонларга ҳам гол урган. Бу ерда маҳорат ўз сўзини айтди", - дейди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика