UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Шота Арвеладзе: "Мухлислар эртага ҳам биз билан бўлишларига ишонаман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Мухлислар эртага ҳам биз билан бўлишларига ишонаман"

ОЧЛ 2-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” учрашувидан олдинги матбуот анжуманинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ва жамоа ҳимоячиси Егор Кримец қатнашишди.

“Ўйлашимча осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Барчангиз Эрон клубларининг характерини биласиз. Жисмонан кучли ва курашувчан футболчилар. Ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнашади. ОЧЛда оддий жамоалар ўйнашмайди. Биринчи турдан сўнг уларда 0, бизда 3 очко бор. Шу боис ҳам аҳамияти юқори. Биз дастлабки икки ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз, ўз навбатида охирги икки турни сафарда ўтказамиз. Мухлислар эртага ҳам ёнимизда бўлишади деб умид қиламан. Мағлуб этиш қийин бўлган жамоага қарши ўйнаймиз”, — дейди Шота Арвеладзе.

“Эрон клубларига қарши ҳар йили ОЧЛда ўйнаймиз, терма жамоаларига қарши тўқнаш келамиз. Улар курашувчан футболни яхши кўришади. Эртага мухлислардан стадионга келишларини сўраб қолардим”, — дейди Кримец.

- Дердийок қачон 90 дақиқа ўйнашга тайёр бўлади?
- Дердийокнинг жамоа услубига тўлиқ кўникиб кетиши учун вақт керак. Жисмонан тайёр бўлган ҳолатда ҳам ўйин ва йигитларга мослашиб кетиши зарур.

- “Шаҳр Ходро” олдинги ўйинларда гол ура олмаган. Бу нарса ҳимоячиларни хотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?
Егор Кримец: — Гол урмаганини биламиз, бироқ бу ҳужум қилмаган дейиш нотўғри бўлади. Рақибнинг кучсиз томонларини ўргандик. Бизга қарши яхши жамоа ўйнайди, шу боис биз ҳимоячилар бўшашмаймиз.

- “Пахтакор” ОЧЛда Эрон клубларига қарши ўз майдонида жуда яхши ўйнайди. Бу статистика ўйиндан олдин сизларни эркинлик бермайдими?
- Статистикага кўп ҳам эътибор қаратмайман. Мен ўйин давомида рақибни бугун қандай мағлуб этиш ҳақида кўпроқ ўйлайман. Мендан олдин кимдир ютганини эсламайман, ҳозирги кун билан ишлайман. Янги кун, янги ўйин ва мана шу баҳсга тайёрланамиз.

- ОЧЛнинг 1-турида Одил Ҳамробеков ҳамда Сардор Собирхўжаевлар сариқ карточка олишди. Эртанги ўйиндан олдин уларга бу борада нималар деясиз?
- Йигитлар сариқ олиб бўлишди. Бугун улар сайтингизда шуни ўқиса, сариқ карточка олганини ўзлари билиб, эхтиёткор ўйнашади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика