UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  0 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  2 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  1 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  69 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  19 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63

Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак"

"Локомотив" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

 - Рақибни чемпионлик билан табриклайман. Йирик ҳисобда ютиш зарур бўлганда ҳар бир тўп йўқотилиши ўзини билдиради. Руҳан жамоани тайёрлаш қийин, лекин футболчилар охиригача интилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз "Пахтакор"миз. Ҳисоб биз учун ижобий бўлмаса-да, улар уринишда давом этишди, - деди Шота Арвеладзе.

- Мавсум олдидан ўз олдига чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо иккала мусобақада ҳам иккнчи бўлди. Шартномангиз йил охирида тугайди. Уни узайтирдингизми?

- Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак. Ҳозирча янги шартномага имзо чекмадим.
 
- Агар жамоада қолсангиз. Ўзгаришлар бўладими. Легионерлар қоладими?

- Мен энг яхши ўйинчиларни олиб келишни истайман, аммо бу рўй беравермайди. Ҳамманинг ўз режаси бор. Кимнидир келиши икки тараф хоҳишига боғлиқ. Ўтган мавсум мен жамоада кўришни истаган маҳаллий футболчилардан барчасини ҳам олиб кела олмадик. Қолганини вақт ўтган сари кўрамиз. Биз қаердадир хато қилдик, баъзан омад етишмади. Бугун ҳам кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Таркибда ўзгаришлар ҳамиша бўлади. Фақат хоҳишлар тўғри келса бўлгани.



- Сиз келгач "Пахтакор"да инфраструктура кескин ўзгарди, ташкилий ишлар кучайди. Аммо натижа бўлмади...

- Бу ерга келганимнинг илк кунидан ўзбек футболи ривожланиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаяпман. Биз кун келиб Жанубий Кореядек ўйнашимиз керак. Барча ташкилий ишлар яхши даражада бўлиши керак. Майдонларни гапирганимда буни баҳона деб ўйлаганлар бўлди, аммо нега имкон бор ҳолда шароитларни яхшиламаслик керак? Шунда барча кучлироқ ўйнайдиган бўлади. Мен бир кун келиб кетсам яна шу ёмон майдонда ўйнайверасизларми? Футболни кўпроқ севиш керак. Чемпионлик баҳси, бешта гол, терма жамоанинг кўплаб футболчлари майдонда мухлисга яна нима керак?

- Ҳакамлик борасида қандай фикрдасиз? Айниқса Анзур Исмоиловга берилган сариқ карточка ва пенальти ҳақида.

- Қизил карточка йўқ эди. Аниқ. Пенальтини эса билмайман. Ўзбекистонлик ҳакамлар исталган чемпионатда юқори савияда ишлай олишади. Аммо баъзида уларга нимадир етишмайди.


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика