UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  14 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Шота Арвеладзе кетиши нима билан боғлиқ? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Шота Арвеладзе кетиши нима билан боғлиқ? (Сўровнома якунлари)

Грузиялик мураббий "Пахтакор"ни тарк этгач, Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Ўтган икки кун ичида 10 мингдан зиёд ўқувчи сўровномага ўз муносабатини билдирган. Вариантлар орасида "Мураббий ўзини кучлироқ чемпионатда синаб кўришни хоҳлади" 41 фоиз овоз билан биринчи бўлди. Балки шундайдир. Ким билади дейсиз, Арвеладзени тез орада Европанинг бирорта чемпионатида кўриб қолсак ажаб эмас. 

Сўровномада қатнашганларнинг 38 % "Раҳбарият мураббийга катта пул тўлашдан воз кечди" деган вариантда тўхталган. Аниқ рақамлар айтилмаган бўлса-да, грузиялик мураббийга "Пахтакор" яхши пул тўлаб келганини кўпчилик билади. Раҳбарият катта пул тўлашдан воз кечдими? Бўлиши мумкин. Буёғига жамоа кўрпасига қараб оёқ узатсин дейилган бўлиши ҳам мумкин. 

"Мураббий шунчаки шартномасини узайтиришни истамади" варианти 12 фоиз билан учинчи бўлди. Айтайлик, Шота Арвеладзенинг ўзи шартномани чўзишни хоҳламаган бўлиши мумкинми? Қачонки кучлироқ клубдан таклиф тушса, кўп мураббийлар шундай йўл тутишини биламиз. Лекин Арвеладзенинг олдида аниқ таклифлар борми? Бу ҳам бир масала. 

"Пахтакор" янада кучли мураббийни олиб келиш учун шундай йўл тутди" вариантига 9 фоиз ўқувчи овоз берган. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик "Пахтакор" янада кучлироқ мураббийни олиб келишига аксар мухлислар ишонмаяпти. Янги мавсум стартигача ҳали анча борлигини ҳисобга олсак, балки раҳбарият Европадан номдорроқ мураббийни таклиф этар. Хуллас, буёғи нима бўлишини олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика