UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Шота Арвеладзе: "Ҳар бир ўйинга энг яхши ҳолатда боришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ҳар бир ўйинга энг яхши ҳолатда боришга ҳаракат қиламиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Бухоро" билан ўтажак учрашув ҳақида саволларга жавоб берди.

- Жамоа ўйинга қанчалик тайёр?
- Ҳозир ҳар тўрт кунда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда. Шунга қарамай, йигитлар машғулотларда бор кучларини беришмоқда. Айни пайтда биз жисмонан яхши ҳолатдамиз. Ўйинга тайёргарлик юқори кайфиятда олиб бориляпти. Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз. Шу сабабли ҳар бир учрашувга тўлиқ ҳозир бўлишимиз лозим. Буёғига барча ўйин кескин ва шиддатли кечади.

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг "Бухоро"га қарши ўйинларимиз қизиқарли ўтиб келмоқда. Улар ҳар бир жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга уринишади. Биз эса ўз ўйинимизни намойиш қилишга уринамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатиб, беллашувни назорат қилишга интиламиз.

Ишқибозлардан бизни муҳим паллаларда янада фаолроқ қўллаб туришни сўраймиз. Биз уларга чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсандчилик тақдим этишга интиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика