Шота Арвеладзе: "Динамо"ни ҳурмат қиламиз"

Narzulla Saydullayev
18 авг 2017, 11:01
Олий лиганинг 18-турида "Пахтакор" "Динамо" меҳмони бўлади.

Учрашув Самарқанддаги "Динамо" стадионида 18:00да бошланади. "Пахтакор" беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди.

Бош мураббий Шота Арвеладзе бўлажак ўйин хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Рақибни ҳурмат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Стадионда яхши муҳит бўлади деб ўйлайман. Ишқибозлар футболни ёқтиришларини биламан. Вазифамиз истаган ўйинимизни кўрсатишга уриниш бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›