Шота Арвеладзе: "Биз рақиб ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймадик"
12 авг 2017 21:17
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: "Биз рақиб ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймадик"
Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (6:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе қатнашди.
- Ҳар доим ишни янгитдан бошлаш жуда қийин бўлади. Биз учун ўз уйимиздаги илк ўйин бўлгани боис бироз ҳаяжон бор эди. Янги футболчилар ҳали тўлиқ киришиб кетишлари учун бироз вақт керак. Биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик. Иккинчи таймда эса режаларимиз иш берди ва вазиятларни голга айлантиришга эришдик.
Жамоани танаффусдан кейин тезроқ оптимал спорт формага келтиришга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи ва иккинчи давра ўртасида танаффус анча узоқ. Шу боисдан жамоа тезроқ ўйин ритмига кириши бироз қийин бўлади.
Биз бугун "Нефтчи"га ўз ўйинларини кўрсатишларига йўл қўймадик.
Биз рақибни жуда синчиковлик илан ўргангандик.
Фикрлар