UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  3 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Шота Арвеладзе: "3 та гол сизга кам кўринаётгани яхши. Бу жамоанинг ютуғи" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "3 та гол сизга кам кўринаётгани яхши. Бу жамоанинг ютуғи"

"Пахтакор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугунги ўйин яхши ўтди, рақиб ҳимоядан тўп тепди ва қарши ҳужумда ўйнашга уринди. Биз ўйинда тўлиқ назоратни қўлга олдик. Айниқса, дастлабки 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳайриятки, чиройли комбинациялар эвазига кетма-кет 2 та гол уришга эришдик. Ўйлайманки, ҳақли ғалабага эришдик", - дейди Арвеладзе.

"Сурхон"нинг бугунги ўйини ҳақида

Жамоа ҳимоядан ўйнади ва қарши ҳужумда ўйнашга уринди. Шунингдек, уларда жарима зарбаларидан яхши фойдалана оладиган футболчи бор. Яна "Сурхон" стандарт вазиятлардан яхши ўйнай олади.

Жамоада вазиятлар кўп бўлди, аммо фойдалана олишда оқсашлар бор...

3 та гол сизга кам кўринаётгани яхши. Бу жамоанинг ютуғи. Ҳамма зарбалар голга айланаверса, қизиқ бўлмасди. "Пахтакор"дан кўп нарса кутишади ва бу бизни хурсанд қилади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика