UZ

Сўнгги янгиликлар

"Шўртан"нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди Янгиликлар

"Шўртан"нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди

Теглар :  ОбодШўртан
Кеча олий лиганинг 12-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Ғузорнинг "Шўртан" клуби Тошкентда олий лига дебютанти "Обод" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда воҳаликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Шундай қилиб, Ихтиёр Каримов бошчилигидаги жамоанинг ғалабали серияси учта ўйинга етди. Ўтган турда ўз уйида "Олмалиқ"ни 4:3 ҳисобда мағлуб этган "Шўртан" ундан олдин Андижондан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, ғузорликлар мавсумнинг дастлабки 6та турида 6 марта мағлуб бўлишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика