UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  8 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

"Шўртан"да янги номларни кўрамизми? Асрор Алиқулов жавоб берди Янгиликлар

"Шўртан"да янги номларни кўрамизми? Асрор Алиқулов жавоб берди

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Шўртан" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда йигитлар йўлдан келиб дарҳол майдонга тушгани учун конценратцияни йўқотишди. Уларга хушёрликни йўқотмасликни, "Олимпик" дарвозамиз олдида кўпроқ ҳужум қилиши мумкинлигини айтгандик. Биринчи голда дарвозабонимиз тўпни ушлашда хатога йўл қўйди. Ҳимоячиларимиз майдонгга кўниккунча ҳисоб йириклашиб кетди. "Олимпик" тўп билан яхши муомала қилади. Техник жиҳатдан тезкор футболчиларга эга. Футболчиларга ҳужум қилиш ва олдинга чиқиш кераклигини таъкидладик. Лекин уларда маҳорат ва куч етмади. Ҳужумларимизни голгача олиб боришга қийналдик",-  дейди Асрор Алиқулов.

- Про лицензиясига ўқиётганингиз боис айни пайтда Тошкентда бўлиб турибсиз. Жамоани ўйинга ким тайёрлади?

- Жамоани ушбу баҳсга ёрдамчи мураббийлар тайёрлашганди. Улар билан ҳар куни мулоқотда бўлиб турдим. Афсуски ўйиндан бир кун олдин етиб келиш режасини амалга ошира олмадик. Бу майдонда машғулот ўтказиш ҳам режамизда бор эди. Майсага сув сепилгач тўп тезроқ ҳаракат қилади. Ғузордаги майдон ундай эмас. 

- Клубда ФИФА таъқиқи борлиги сабаб таркибни шакллантиришда муаммолар бўлгани аниқ. Биринчи давра якунига қадар оз муддат қолди. Жамоада янги номларни кўрамизми?

- Футболчи етишмаслиги боис U-18 жамоасидан футболчи олишга мажбур бўлдик. Трансферлар ойнаси очилгач таркибни кучайтирамиз. Кўриб турганингиздек йигитларнинг даражаси Про лига учун камлик қилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика