UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  0 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  3 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда! Янгиликлар

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда!

Тарихий манбаларга суянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида миллионлар севган футбол ХХ асрнинг ўрталаридан эътиборан, халқ севган оммавий спорт тури сифатида ўйнала бошланган эди.
Расман олиб қараганда эса футбол Ғузорда илк бор ХХ асрнинг 70-йилларида тўла шаклланди. 

Айнан 1970 йилга келиб, туман марказида жойлашган “Ғафур Ғулом” номли мактаб қошида спорт-интернат иш бошлади. Бу эса Ғузорда ҳар йили бир неча ўнлаб ёш истеъдод соҳибларининг кашф бўлишига замин яратди.

Футбол масканида камол топа бошлаган истеъдодли болалар турли футбол мусобақаларида тобланишар эди. Вақти келиб шу ёшлардан “биринчи қалдирғочлар” вояга етишди. Бунга мос равишда маҳаллий аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, 1975 йилда туман марказида ҳозирги Марказий стадион ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Ўз стадионига эга бўлган ғузорлик чарм тўп усталари “Оқ олтин” номи билан катта футболдаги илк фаолиятини бошлади. Ғузор футболининг тамал тошини қўйган, кўплаб ёшларга устозлик қилган марҳум Эшмурод бобо Чоршанбиев барча ишларда бош-қош бўлди. “Оқ олтин” футболчилари 1986 йилдан бошлаб бир неча мавсум собиқ Иттифоқ чемпионатининг Республика миқёсидаги мусобақасида тўп суришди.

Йиллар ўтиши билан Эшмурод бобонинг ёрдамчилари ҳам, футболга ошно тутинган ёш истеъдодлар ҳам туманда кўпайиб борди. Натижада бир эмас икки-учта жамоага етадиган даражадаги футболчилар камол топишди. Мустақиллик йилларида янада кенгайган имкониятлар эндиликда Ғузорда нафақат вилоят миқёсидаги мусобақаларга, балки олий ва биринчи лига ўйинларига бўлган қизиқишни ҳам кучайтириб юборди. Туман футболининг асосчиси Эшмурод бобо катта жамоани иккига бўлиш режасини илгари сурди. “Оқ олтин” иккига бўлинди. Жамоанинг бирига “Шўртан”, иккинчисига “Ёшлик”, дея ном берилди. Эшмурод Чоршанбиевнинг ўзи ёшлар билан ишлаш, уларни ҳам акалари сафига қўшиш мақсадида “Ёшлик”да қолди. “Шўртан”га эса Баҳодир Аҳмедов устозлик қиладиган бўлди. Шундан сўнг иккала жамоа ўртасида соғлом рақобат юзага келди.

Бу орада Ғузор футболи жонкуярларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда елиб югуришлари билан 1994 йилнинг 5 ноябрь санасида “Шўртан” Профессионал футбол клуби расман юридик мақом - статусга эга бўлди. Ана ўша орадан ўтган қисқа, лекин шарафли йиллар давомида Ғузор жамоаси босқичма-босқич ривожланиш пиллапояларидан юксаклик сари кўтарилиб борди. Аввал вилоят чемпионатида, кейин Ўзбекистон Республикаси биринчилигида муваффақият қозонган “Шўртан” ПФК 2005 йилдан эса ўзининг мамлакат олий лигасидаги юришини бошлади. 2010 йилги мавсумда олий лига баҳсларида фахрли тўртинчи ўрин ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида финалга қадар етиб борган ғузорликлар жамоаси навбатдаги йилдан эътиборан илк бор Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу бир туман миқёсидаги жамоа ва унинг ашаддий ҳамда фидоий мухлислари учун чин маънодаги ҳақиқий байрам, шунингдек тарихий воқеилик эди. Шу ўринда яна бир гап: “Шўртан”нинг Профессионал клуб даражасида шаклланиб боришида муносиб ҳиссаларини қўшган фидоий мухлислар Ғузор тумани, унинг ҳудудий тарихига асосланган ҳолда ўз севимли жамоаларига жаҳон футболида кенг қўлланиш анаъанасига ҳамоҳанг равишда муносиб, чиройли, мазмун ва моҳиятга эга атама, яъни лақаб қўйишда жонбозлик кўрсатишди. Хайрулло Пирназаров раҳбарлигидаги мухлислар клуби “Шўртан”га донолик, ақл ва шижоат, ҳужумкорлик, куч, ирода, ботирлик, мардлик рамзиларини англатувчи “ОҚ БЎРИЛАР” атамасини тақдим этишди.

Бугун кунда - яъни ўзининг ташкил топганлигига 19 йил тўлганлигини нишонлаётган “Шўртан” Профессионал футбол клуби, унинг раҳбарияти, ҳомийлари, мураббийлар гуруҳи, барча ходимлари, футболчилари, Ғузордаги марказий стадион маъмурияти ва барча мухлисларига энг яхши тилаклар, клубнинг бундан кейинги фаолиятига, футбол оламида янада юксак чўққиларни забт этишда омадлар, муваффақиятлар тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика