UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  0 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

"Шўртан": Вагапов, Исроилов, Собирхўжаев, Жўрабоев келди Янгиликлар

"Шўртан": Вагапов, Исроилов, Собирхўжаев, Жўрабоев келди

Теглар :  Шўртан
Янги йилнинг 5 январида Тошкентга жўнаб кетган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси жорий мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини пойтахтда ўтказмоқда.

Ушбу ойнинг 19 санасигача ўтказилиши режалаштирилган қишки ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Оқ бўрилар” ўз сафига кўрикдан ўтиш учун бир нечта янги футболчиларни жалб этишган. Азамат Исроилов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акабров, Азиз Ғуломхўжаев, Сардор Собирхўжаев, Қадамбой Нурметов ва Обид Жўрабоевлар шулар жумласидандир.

“Шўртан” жамоасини тарк этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бунга мисол қилиб, Суннатилла Мамадалиев ва Ҳасанбой Эргашевларни кўрсатиш мумкин.

Ушбу ўқув-йиғин якунида “Шўртан”  жамоаси мураббийлар штаби битта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Дарвоъқе, Ғузорликларнинг  мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Мавсум бошида жамоани мураббий-селекционер Руслан Шаймарданов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Зоир Хасановлар ўз хоҳишига биноан тарк этган бўлсалар, куни кеча “Шўртан” жамоаси раҳбарияти ўтган йилги  мавсум бошида жамоа бош мураббий вазифасига тайинлаган, аммо шартномани имзолагач, бир неча кундан сўнг “Навбаҳор”га ўтиб кетган тажрибали мутахассис Александр Волков билан яна келишувга эришди. Бу сафар Волков “Шўртан”да ёрдамчи мураббий вазифасида фаолиятини бошлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика