UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади Янгиликлар

“Шўртан” учинчи йиғинни бошлади

Бугундан эътиборан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари қишки ўқув-йиғин машғулотларининг учинчи босқичини бошлаб юборишди.
Аввалдан ишлаб чиқилган режага кўра бу босқич ҳам пойтахтда ташкиллаштирилади.

Хабарингиз бор, Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 7-19 январь кунлари Ғузорда (биринчи босқич) кейин эса 25 январдан 5 февралга қадар бўлган муддат оралиғида Тошкентда (иккинчи босқич) тайёрланишди.

Айни шу кунларда бўладиган машғулотлар жараёни яна Олий лигага қайтиш мақсадида жиддий тайёрланаётган жамоа учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бу даврда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилиши режалаштирилган. “Шўртан” футболчилари машғулотлар билан бир қаторда, нафақат синов назорат учрашувларини ўтказишади, балки ҳар йили мавсум арафасида ташкиллаштириладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда бош мураббий Мухтор Қурбонов футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун кўпроқ имконият беришни ҳам кўзлаб турибди. Яъни йиғинда қатнашаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ПФЛ Кубоги турнири ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга имкон қадар 90 дақиқадан туширишни ўйлаб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, “Оқ бўрилар” жамоаси ПФЛ Кубогидаги дастлабки учрашувларини эртага – 11 февраль куни “Навбаҳор”га қарши ўтказади.   

“Шўртан” жамоасининг жойлашган гуруҳи ва ўйинлари тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“D» гуруҳи
«Навбаҳор» (Наманган)
«Локомотив» (Тошкент)
«Пахтакор-2» (Тошкент)
«Шўртан» (Ғузор)

1-тур. 11 февраль
«Навбаҳор» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Локомотив» - «Пахтакор-2» 13.30, Чиғатой

2-тур. 13 февраль
«Шўртан» - «Пахтакор-2» 11.00, Чиғатой
«Навбаҳор» - «Локомотив» 13.30, Чиғатой

3-тур. 15 февраль
«Локомотив» - «Шўртан» 11.00, Чиғатой
«Пахтакор-2» - «Навбаҳор» 13.30, Чиғатой
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика