UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  2 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  25 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди Янгиликлар

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов мижози Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – "Рома" футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос", – деди Мўминов.

"Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман", – дея қўшимча қилди агент.

Олдинроқ Италия ОАВ "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью гўёки бўлажак мавсумда Шомуродовдан умид қилмаётгани ҳақида хабар берганди.

Шомуродов римликлар таркибида 39 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард "Рома"га қадар "Женоа", "Ростов" ва "Бунёдкор" клубларида тўп тепган.

Айни пайтда экспертлар Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолашмоқда.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика