Шомуродов: "Шу руҳда давом этиб, мухлисларни хурсанд қилишим керак"
24 авг 2021 20:40
Янгиликлар
Шомуродов: "Шу руҳда давом этиб, мухлисларни хурсанд қилишим керак"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси унда қуйидаги фикрларни билдирди:
- Нима деб ўйлайсиз, нега катта клубда бир мунча кеч (ёш назарда тутиляпти – championat.asia) ўйнаяпсиз?
- Аввало айтишим керак, мен ҳар йили босқичма-босқич кучайиб боришга, ўзимнинг ижобий хислатларимни кўрсатишга интилдим. Доимо топ-жамоада ўйнашни хоҳлаганман. Бу озгина кеч рўй берди, аммо қайсидир жиҳатдан ўз мақсадимга эришдим. Мен бу ерга ёрқин ўйин кўрсатиш ва клуб билан совринлар ютиш учун келдим.
- Тэмми Абраҳам билан биргаликда ўйнай оласизларми?
- Мен бунгача қанот ҳужумчиси сифатида ҳам, марказий ҳужумчи сифатида ҳам ўйнаганман. Шу боис мен ҳар қандай нуқтада ўзимни қулай ҳис этаман. Албатта, бирга ўйнаган бўлардик. Асосийси, иккимиз ҳам жамоага ёрдам беришимиз лозим. Бу бизнинг асосий мақсадимиз.
- Ғалабага чанқоқмисиз? Уйингиздан анча узоқдасиз, Римда қийин эмасми?
- Олдин айтиб ўтганимдек, ҳар доим олдимга қўйилган мақсад сари ҳаракат қилганман ва топ-клубга ўтишни хоҳлаганман. Ҳозир катта жамоадаман ва ўйлайманки, энди ҳар бир ўйинни ютиш ва совринларга эга чиқиш керак. Бу ерда кўплаб мухлислар борлигини биламан. Умид қиламанки, жамоамиз Мистер (Моуринью – championat.asia) билан ҳаммаси ўхшайди, ютуқларга эришамиз.
- Жозе Моуринью билан қандай алоқангиз бор? У "Рома"га келишингизда муҳим аҳамият касб этдими?
- Ҳа, биз 2 йил олдин Москвада кўришгандик. У "Рома"га бош мураббий этиб тайинланганида, менга қизиқиш, таклиф бўлаётганини айтишди. Дарҳол бунга розилик бердим. Биринчидан, "Рома" ўз олдига улкан мақсадларни қўядиган топ-клуб. Иккинчидан, Мистер дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири, у киши билан бирга ишлашни хоҳладим.
- Сиз жамоада муҳим ўйинчилардан бири бўлишингизни кутганмидингиз?
- Мен жамоага қўшилишим биланоқ яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бу мен ўйлаганимдан-да муваффақиятлироқ чиқди. Ўйлайманки, шу руҳда давом этиб, мухлисларни хурсанд қилишим ва жамоага ғалаба йўлида ёрдам беришим керак.
Фикрлар