

Бироздан кейин "Милан" Генуяда "Женоа" меҳмони бўлади.
Championat.asia'га маълум бўлишича, мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "россонерилар"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди. Бугун оталик бахтига эришган юртдошимизга ушбу баҳсда ҳам омад тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" устози Роландо Маран "Ювентус"га қарши 11-тур баҳсида Элдорни заҳирада қолдирган ва ўйиннинг 73-дақиқасида Марко Пьяцанинг ўрнига туширган эди.



