UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   3 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  18

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади? Янгиликлар

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?

Италия чемпионати 38-турида “Рома” сафарда “Торино”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги мавсум Европа Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ваниҳоят, римликлар устози Жозе Моуринью Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан майдонга туширишга қарор қилди ва у 76-дақиқда алмаштирилди. Ўзбекистонлик клуб сафида 29 учрашувдан бери биринчи маротаба асосий таркибга киритилди. Бунгача у 18 баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, 11 тасида эса қайдномадан жой олиб, учрашувга тушмаганди.

26 ёшли ҳужумчи А Серия 2021/22 йилги мавсумида 28 баҳсда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Шунингдек, Элдор икки бор сариқ карточка ҳам олди. У ўтган мавсум “Женоа” сафида 31 учрашувда 8+1 натижа кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, римликларни олдинда Конференциялар Лигаси финали доирасида 25 май куни "Фейеноорд"га мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика