Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик”
15 ноя 2021 11:39
Янгиликлар
Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик”
Учрашувдан сўнг самарқандликлар футболчиси Шоҳруҳбек Абдураҳмонов фикрларига қулоқ тутдик.
“Биз “Нурафшон” ва “Олимпик” жамоаларига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Муддатидан олдин вазифани бажарган бўлсак-да, қолган баҳсларда ҳам муваффақият қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Кутилмаган натижалар қайд этдик. Бу ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик.
Олдимизда сўнгги тур баҳси кутиб турибди. “Нефтчи”га қарши ижобий натижа кўрсатишни истаймиз. Мазкур ўйинда пуҳта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мухлисларимизга ушбу баҳсда ғалаба тақдим қилиш истаймиз. Қолаверса, аввалги иккита мағлубиятдан тўғри хулоса чиқармоқчимиз.
Бу йилги Про-лига ўйинлари юқори савияда ўтказилди дея оламан. Деяли кучсиз жамоани учратганим йўқ. Кимга қарши ўйнаган бўлсак-да, жиддий қаршиликга дуч келдик. Вазифа йўлида бирдамлик ва аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Шу туфайли Суперлигага йўл олдик", - деди Абдураҳмонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар