UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  0 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  4 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  13 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

Шоҳруҳ Холматов: "Айрим сабабларга кўра, бошқа жамоаларга бора олмадим" Янгиликлар

Шоҳруҳ Холматов: "Айрим сабабларга кўра, бошқа жамоаларга бора олмадим"

Фарғоналик ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов мавсумни "Нурафшон"да ўтказди.

Иккинчи даврада эса у ҳеч бир жамоа сафида кўриниш бермади. Хўш, унинг жамоасиз қолиб кетганига нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида Холматов билан боғландик.


- "Нурафшон"дан кейин бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?


- "Нурафшон"дан кетганимдан кейин Про-лигадан таклифлар бўлди. Бироқ клубда пулларим қолганлиги туфайли ва оилавий шароитимдан келиб чиқиб бошқа жамоалардан тушган таклифларга розилик билдирмадим.

- Ўйин амалиётига эга бўлмаганингизи қандай изоҳлайсиз?


- Мавсум бошида асосий таркибда майдонга тушаётгандим. Кейинчалик эса бош мураббий алмашганидан сўнг ўйин амалиёти камайиб кетди. Шу тариқа мен захирада қолиб кетдим.

- Клубни нима сабабдан тарк этдингиз?


- Аслида жамоадан кетишимга нима сабаб бўлганини "Нурафшон"да ишлаган мураббийга берсангиз яхши бўларди. Мавсум давомида доимий таркибда бўлсам-да, нима учун майдонга туширилмаганимга хайронман. Даврон Файзиевнинг ўзи қолганида ва унга ишонч берилганида вазият бундай бўлмасди. У яхши бошқараётган эди.

- Ёзда "Андижон" кўригида бўлдингиз. У ерда қолмаганизга нима сабаб бўлди?


- Бош мураббий таклифи билан боргандим. Кейин билсак, клуб раҳбари четдан янги ўйинчи таклиф қилган экан. Бундан бош мураббий ҳам бехабар эканлигини маълум қилишди. Шу сабаб "Андижон"ни тарк этишга мажбур бўлдим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика