Шквиринга “Турон”да кимлар ёрдам беради?

Narzulla Saydullayev
27 июн 2021, 15:29
Хабарингиз бор, яқинда Суперлига дебютанти “Турон”жамоасида яна бош мураббий ўзгарди.

Мухлисларга асосан АГМКдаги мураббийлик фаолияти орқали яхши таниш бўлган Игорь Шквирин Яйпан жамоасидан тушган таклифни қабул қилганди.

Олинган маълумотларга кўра, Игорь Анатольевич билан бирга “Турон”га унинг доимий ёрдамчиси Ботир Мирзаев билан Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам ташриф буюрган. Ҳозирча ушбу мутахассислар жамоа билан расман шартнома тузмаган. Лекин шунга қарамай, ҳар иккиси ҳам бош мураббийга кўмаклашиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Шквиринга мураббийлар штабида шунингдек Анвар Бердиев билан дарвозабонлар мураббийи Бекзод Турғунов ёрдам бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia