Шкриньярнинг ПСЖга ўтишига ким қаршилик қилган?

Sherzod Nurmatov
20 авг 2022, 20:19
"Интер" ҳимоячини қўйиб юборишни истамади.

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 27 ёшли словакиялик Милан Шкриньярнинг Париж жамоасига ўтишига "Интер" президенти Стивен Чжаннинг шахсан ўзи тўсқинлик қилган. Хабар қилинишича, миланликлар энди футболчи билан шартномани 2027 йилнинг июнигача узайтиришга тайёр.

ПСЖ Шкриньяр учун 50 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган.

Милан Шкриньяр 2021/2022 йилги мавсум "Интер" сафида 48 та ўйинда 4 та гол урган. Унинг Милан клуби билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano