UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  3 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  5 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  8 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Ширер Вернерга маслаҳат берди Янгиликлар

Ширер Вернерга маслаҳат берди

Англия футболи афсонаси Алан Ширер “Челси” форварди Тимо Вернер ҳақида гапирди.

“Вернернинг ўрнида бўлганимда, “Челси” ҳар пенальти ишлаганда уни тепиш учун интилган бўлардим. Бу аввалги формага қайтиш учун яхши имкониятдир. Тўпни тўрда кўриш ўзгача роҳат бағишлайди. Тезда ўзингни ярим метр баландда ҳис этасан.

Шунингдек, машқлардаги меҳнатни икки баравар кўпайтирардим. Кимдир дарвоза ортида туришини ва тўпни менга пастлатиб узатишини сўрардим. Ўзим эса дарвозадан 5-6 метр узоқликда жойлашган бўлардим ва шунчаки уни бўш дарвозага тепган бўлардим. Бу жуда оддий кўриниши мумкин, аммо ўзимга бўлган ишончни ошириш учун буни қайта-қайта қилардим. Кейин эса дарвозабон билан ишлардим, асосий таркиб кипери бунга рози бўлмасди, шу туфайли ёшлар жамоасидан кимнидир олиб, ишлашда давом этардим”, дейди Ширер.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика