Шик майдон марказидан рекордли гол урди

Aslanov Jasurbek
14 июн 2021
Чехия ҳужумчиси Шотландия билан ўйинда дубль қайд этди. Унинг иккинчи тўпи 52-дақиқада узоқ масофадан киритилди.

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: OptaJoe