Шифокорлар Давид Силванинг ўғли ҳаётини сақлаб қолишди
16 май 2018 13:02
Янгиликлар
Шифокорлар Давид Силванинг ўғли ҳаётини сақлаб қолишди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Силва ўзининг твиттер саҳифасида ўғли Матео шифохонада чиққанини маълум қилди.
Болакай 2017 йилнинг охирида муддатидан олдин дунёга келган эди. Ўтган шунча вақт давомида шифокорлар футболчининг ўғлини қутқариб қолиш учун курашишди.
"Ниҳоят, биз уйга қайтамиз. Биз Каса-де-Салюд шифохонасидаги шифокорлардан мана шу узоқ 5 ой давомида уларнинг профессионализми ва муносабати учун чексиз миннатдормиз. Шунчаки раҳмат!", - деб ёзди Силва.

Жорий мавсум Давид Силва "шаҳарликлар" таркибида Англия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Футболчи 40та ўйин ўтказди ва 10та гол уриб, 13та голли пас берди. Шуни қўшимча қилиш жоизки, ўтган йилнинг охирида Хосеп Гвардиола ўз ўйинчисига ҳаёт учун курашаётган ўғлининг ёнида бўлиш учун бир нечта учрашувни ўтказиб юборишига рухсат берган эди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар