Шевченко: “Женоа”да қийналишимни билардим, лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим"
05 дек 2021 18:42
Янгиликлар
Шевченко: “Женоа”да қийналишимни билардим, лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим"
Украиналик мутахассис жамоадаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Женоа" бош мураббийи Андрей Шевченко А Серия 16-тури доирасидаги "Ювентус"га қарши учрашувдан нималарни кутмоқда?
"Бошланиши бунчалик қийин бўлишини кутганмидим? Албатта, қийин бўлишини билардим, тақвимни кўргандим. Лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим. Жароҳатлар туфайли бизга анча қийин бўлмоқда.
"Ювентус" – ҳар доим "Ювентус". Энг кучли футболчиларга эга катта жамоа. Улар мағлубиятни тезда унутиб, бир зумда ўнгланишга қодир.
Аллегрида жуда сифатли жамоа бор, у – топ-мураббий. Аллегри ажойиб мотиватор, қийин вазиятда жамоани қандай бошқаришни билади. У буни минг марта кўрсатган", – деди Шевченко.
"Ювентус" - "Женоа" учрашуви бугун Туринда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар