UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  102 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  26 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3 12:45Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Малайзияда Уругвай билан ўйнайди   14

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди Янгиликлар

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди

“Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Райимжонов Ўзбекистон кубогига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.


- Янги форматдаги ПРО-лига ва Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Кубокнинг янги формати ҳақида нима дейишим мумкин? Бу Суперлиганинг ўртамиёна клублари ва ПРО-лига жамоалари учун айни муддао бўлди. Сабаби футболда омад жуда катта ўрин тутади. Мана қуръани кўрдингиз ПРО-лига клублари бир-бирлари билан тушишди. Агар омадингиз келса хатто финалга қадар гранд клуб билан тўқнаш келмасингиз мумкин. Шундай экан янги форматдаги кубок шахсан менга ёқди.



- Жамоада расман бош мураббий ким?
- "Нефтчи" бош мураббийи - Сергей Ковшов. Уни ПФЛдан бош мураббий деб рўйхатдан ўтказганмиз. Унда А лицензияси бор. Аммо ушбу лицензия 4 йилга берилади. Ушбу муддатдан сўнг барча мураббийлар уни узайтириши лозим. Бу муддат якунига етди. Бори шу. Айни пайтда Баҳром Ҳайдаров "Нефтчи" бош мураббийи вазифасини бажармоқда. Яқин орада Сергей Ковшов А лицензиясини узайтиради ва барчаси жойига тушади. Ковшов машғулотларда ишламоқда, жамоани тайёрламоқда. Фақат ўйинлар вақтида у қайдномадан ўрин олмаяпти.

- Ҳужумчи Мурод Бобожонов қачон майдонга тушади?
- Мурод Бобожонов масаласига келсак уни 20 февраль куни "Локомотив" клубидан қайтариб олдик. Аммо сафимизга жароҳати билан келди. Мана бир ойдан ортиқ муддат биз билан бўлиб турибди, аммо ҳозирга қадар умумий гуруҳда машғулотда иштирок этмади. Шу боис ҳам ПФЛ томонидан ўтказилган нормативларда қатнашмади. Жароҳатини даволаб бўлгач бу нормативлардан ўтишига ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика