UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  0 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 20:15"Қизилқум" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  3 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  9 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  9 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  6 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди Янгиликлар

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди

“Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Райимжонов Ўзбекистон кубогига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.


- Янги форматдаги ПРО-лига ва Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Кубокнинг янги формати ҳақида нима дейишим мумкин? Бу Суперлиганинг ўртамиёна клублари ва ПРО-лига жамоалари учун айни муддао бўлди. Сабаби футболда омад жуда катта ўрин тутади. Мана қуръани кўрдингиз ПРО-лига клублари бир-бирлари билан тушишди. Агар омадингиз келса хатто финалга қадар гранд клуб билан тўқнаш келмасингиз мумкин. Шундай экан янги форматдаги кубок шахсан менга ёқди.



- Жамоада расман бош мураббий ким?
- "Нефтчи" бош мураббийи - Сергей Ковшов. Уни ПФЛдан бош мураббий деб рўйхатдан ўтказганмиз. Унда А лицензияси бор. Аммо ушбу лицензия 4 йилга берилади. Ушбу муддатдан сўнг барча мураббийлар уни узайтириши лозим. Бу муддат якунига етди. Бори шу. Айни пайтда Баҳром Ҳайдаров "Нефтчи" бош мураббийи вазифасини бажармоқда. Яқин орада Сергей Ковшов А лицензиясини узайтиради ва барчаси жойига тушади. Ковшов машғулотларда ишламоқда, жамоани тайёрламоқда. Фақат ўйинлар вақтида у қайдномадан ўрин олмаяпти.

- Ҳужумчи Мурод Бобожонов қачон майдонга тушади?
- Мурод Бобожонов масаласига келсак уни 20 февраль куни "Локомотив" клубидан қайтариб олдик. Аммо сафимизга жароҳати билан келди. Мана бир ойдан ортиқ муддат биз билан бўлиб турибди, аммо ҳозирга қадар умумий гуруҳда машғулотда иштирок этмади. Шу боис ҳам ПФЛ томонидан ўтказилган нормативларда қатнашмади. Жароҳатини даволаб бўлгач бу нормативлардан ўтишига ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика