UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  19 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган"

Хабарингиз бор бугундан ҳар мавсум ўтказилиши одатга айланган "Ҳоким кубоги" мусобақаси старт олди.

"Нефтчи" жамоаси бундан бир неча соатлар олдин турнирдаги илк учрашувини ўтказди. "Пахтакор-79"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Тошкентдаги йиғин аъло даражада ўтди. Йиғин давомида барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилдик. Умуман барчаси зўр бўлди, дея оламан. 

Бугун биринчи ўйинимизда майдонга тушганимиз сабабли ҳаммада ҳаяжон сезилди. Шундай совуқ ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, бу йилги "Ҳоким кубоги" қизиқарли тарзда ўтади. "Бунёдкор", "Турон", "Бухоро", "Қўқон-1912" каби яхши савиядаги жамоалар ҳам иштирок этмоқда. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни янада тушуниб борамиз. Шунингдек биринчи ўрин соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган. Молиявий томондан рағбат клубларга қўшимча мотивация бериши шубҳасиз. Мазкур турнир барча қатнашчиларга ажойиб тайёргарлик вазифасини бажаради,- дейди Шерзод Каримов. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика