UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   152 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди” Янгиликлар

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, рамзий терма жамоа тузиб чиққандик. Ундан “Нефтчи” ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов ҳам ўрин олди.
“Локомотив”га қарши бахсда фарғоналик ҳужумчи узоқ масофадан зарба йўллаган холда, рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Аммо "Нефтчи" якунда мағлубиятга учради.

- “СА” талқинига кўра 25-тур рамзий терма жамоасидан ўрин эгалладингиз. Бундан хабарингиз борми?
 - Йўқ энди сиздан эшитиб турибман. Агарда шундай бўлса, бундан хурсандман.

- Аслида ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоани кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта. Бу ҳар бир футболчи учун қизиқарли бўлса керак. Лекин “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин эгаллашимни кутмагандим.

- Тошкентдаги ўйинда узоқ масофадан зарба бериб гол урдингиз. Шунда таваккал қилганмидингиз ёки ишонч бормиди?
- Албатта гол уришга ҳаракат қилганман. Ишонч ҳам бўлган.

- “Локомотив”га қарши учрашувда гол уришдан ташқари битта голга ассисентлик ҳам қилдингиз. Умуман олганда шу куни кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ўйинимга муносиб баҳони мураббийлар ва мухлислар беради. Лекин шахсан ўзим қониқдим дея оламан.

- Гарчи жамоангиз икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятга учради. Ғалабани сақлаб қолиш учун нима етишмади деб ҳисоблайсиз?
- Тўғри, учрашув биз учун аввалига ёмон бошланмади ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришдик. Биласизми бу ўйинда асосий таркибнинг уч нафар аъзоси Сардор Раҳмонов, Акмал Холматов ва Сардор Мирзаев жамоага ёрдам бера олмади. Чунки улар давралар оралиғида айнан “Локомотив”дан ўтишганди. Шунинг учун ўзаро келишувга биноан уларнинг ўйнашига руҳсат йўқ эди. 


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика