Шерзод Файзиев: "Буёғига "Локо"нинг рақиби ким бўлишининг фарқи йўқ"
24 май 2016 22:07
Янгиликлар
Шерзод Файзиев: "Буёғига "Локо"нинг рақиби ким бўлишининг фарқи йўқ"
"Бутун ўзбек футбол ишқибозларни хурсанд қилганимиздан ва чорак финалга йўл олганимиздан бағоятда хурсандмиз. Жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эришди. Кейинги ўйинларда ҳам мувафақиятли одимни давом эттиришни истаймиз. Чорак финалда ҳам мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. Барча футболчи бу каби беллашувларда гол уришни истайди. Бугун гол уриш менга насиб этган экан. Гол уриб жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман.
Ҳар бир жамоа ўз майдонида кучлироқ ўйнайди. "Ал Ҳилол" ўз уйида кучли ўйнаб, бизга кўпроқ ташвиш туғдирганди. Бугун эса биз ўз мухлисларимиз қаршисида чиройли ўйнаб, ғалабага эришдик. Менимча, учрашув қизиқарли ва томошабоп бўлди. Учрашувдаги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик ва рақиб дарвозасини ишғол этиш эди. Танаффусдан сўнг эса ҳисобни ушлаб қолишга катта эътибор қаратдик. Умуман бугунги баҳсда ҳужумкор ўйнашни ва ҳимояни унутмаган ҳолда ҳаракатланишимизни мураббийлар таъкидлашганди. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Мен янги бўлишимга қарамасдан "Локомотив"га тезда мослашиб, киришиб кетдим. Бу мен учун осон кечди. Пенальти? Менимча, бу вазиятда пенальти йўқ эди. Ўйлайманки, Осиёнинг энг кучли жамоаси тўсиғидан ўтдик. Буёғига рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ", - деди Шерзод Файзиев.
Фикрлар