UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  31 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  6 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  31 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз" Янгиликлар

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз"

"Шериф" бош мураббийи Степан Томас ЕЛ доирасидаги МЮга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Хорватиялик мутахассис ўз жамоасига қарши тўқнашувда "Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду асосий таркибда майдонга тушишини афзал кўришини айтди.

"Манчестер Юнайтед"да энг яхши футболчилар йиғилишган. Уларда Рэшфорд ёки Роналду, Эланга ёки Антони майдонга тушиши мумкин – уларнинг барчаси юқори савиядаги футболчилар. Шунинг учун биз учун айнан ким майдонга тушиши муҳим эмас. Рэшфорд ҳам, Роналду ҳам жуда хавфли. Роналду ўйнаса, биз учун яхшироқ бўларди, чунки футболчиларимиз бор эътиборни унга қаратишлари мумкин бўларди.

Эрик тен Хаг ва мен бир хил вазиятда эдик. Иккимиз ҳам клубларимизга шу ёзда қўшилгандик. Аммо тен Ҳагда бир йил олдинги каби ўйинчилар бор эди. Биз эса янги келганлар кўп бўлган янги жамоага эга бўлдик ва бу жуда қийин жараён эди. Бироқ биз муваффақиятга эришдик, энди биз шу ердамиз ва "Манчестер Юнайтед" билан ўйнаймиз. Демак, эртага диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз.

Биз қандай тактикани танлаймиз – ҳимоявий ёки ҳужумкор? "Манчестер Юнайтед" – юқори прессинг қўллайдиган жамоа, шунинг учун уларга қарши ўйнаганингизда орқада кўп бўш жой қолдириш хавфли. Биз интизомли, ихчам ва тажовузкор ўйнашимиз керак. Тўп бизда бўлганда, қарши ҳужумлар ташкил қилишимиз лозим. Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, стандартларда яхши ўйнашимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, ижобий натижани қўлга киритамиз", – деди Томас.

Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳи 2-тури доирасидаги "Шериф" – МЮ беллашуви бугун Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика