UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  19 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  31 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  104 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2

"Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади Янгиликлар

"Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади

Самарқанднинг Биринчи лигадаги жамоаси "Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади.
5 январдан бошлаб навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлаган "Шердор" аъзолари вилоят футбол федерацияси кубоги якуни билан биринчи босқич тайёргарликни якунлади. Биринчи босқич асосан ёшларни танлаб олиш ва жисмоний ҳолатни тиклаб олишга қаратилди. Элликдан зиёд маҳаллий ёшлар ичидан энг муносиблар сараланиб бормоқда.

Ҳозирга келиб жамоа мураббийлар штабига "Динамо" клубининг собиқ ҳимоячиси Учқун Қобилов ҳам келиб қўшилди ва Сайфулла Шарипов, Валерий Кострикин билан бирга иш олиб бормоқда.  

Жамоада Санжар Акрамов, Дилшод Турсунов, Ғолиб Сарибоев, Отабек Мелиев, Икром Исломов каби янги футболчилар машғулотлар олиб бормоқда. Навбатдаги мавсумда ҳам "Шердор" тўлиқ маҳаллий ёшлар билан майдонга тушишни мақсад қилган.

"Шердор"нинг ўтган йилги таркибидан қуйидаги футболчилар айни вақтда бошқа жамоаларда кўрикдан ўтмоқда.
Турғун Қобилов, Юнус Суюнов ("Сўғдиёна"), Бобир Насимов ("Андижон"), Искандар Холмирзаев ("Динамо")лар айни вақтда бошқа жамоалар кўригидадир.

Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубогидаги муваффақиятли учрашувдан сўнг жамоа биринчи босқични якунлаб қисқа таътилга чиқди. Энди жамоа навбатдаги босқич тайёргарликини 1 февралдан бошлаб яна Самарқандда бошлайди. Ушбу босқичда ҳам ёшлар сараланиб Самарқанддаги "Ҳоким кубоги-2014"даги иштирок билан якунланади. Шундан сўнг жамоа ўзаги тўла шаклланиб тайёргарлик олиб борилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика